Бош саҳифа
Умумий ҳукмлар
Бошқарув низоми
Халифа
Тафвиз муовини
Танфиз муовини
Жиҳод амири
Қўшин
Қазо (Қозилик)
Волийлар
Идорий жиҳоз
Уммат мажлиси
Ижтимоий низом
Иқтисодий низом
Таълим сиёсати
Ташқи сиёсат

66-модда - Қазо мажбурий тарзда шаръий ҳукмни билдиришдир

(Маҳкама ишлари)

Қазо мажбурий тарзда шаръий ҳукмни билдиришдир. Қазо одамлар ўртасидаги хусуматларни ажрим қилади, жамоат ҳаққига зарар келтирадиган нарсаларни тақиқлайди ва одамлар билан ҳукумат жиҳозидаги ҳар қандай шахс - ҳоким ёки хизматчи, халифа ёки бошқаларми - ўртасидаги низоларни бартараф қилади.

Қазо (Қозилик)

67-модда

Халифа балоғат ёшига етган ҳур, мусулмон, ақлан соғлом, адолатли, фиқҳ аҳлидан бўлган эркак кишилардан бош қозини тайинлайди. Унга идорий низомлар доирасида қозиларни тайинлаш, жазолаш ва ишдан четлатиш салоҳиятлари берилади. Маҳкаманинг бошқа хизматчилари эса маҳкама ишларини бошқарадиган идора мудирларига боғлиқдирлар.

Қазо (Қозилик)

68-модда

Қозилар уч турлидир:

1-Қози - у муомала ва уқубот (жазо чоралари) хусусида одамлар ўртасида рўй берадиган хусуматларни ажрим қилади.

2-Муҳтасиб - у жамоатнинг ҳаққига зарар келтирадиган қонунбузарликларни ажрим қилади.

3-Мазолим қозиси - у одамлар билан Давлат ўртасида рўй берадиган низоларни бартараф этади.

Қазо (Қозилик)

69-модда

Қозиликка тайинланаётган шахс мусулмон, ҳур, балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли, фақиҳ, ҳукмларни воқеликка боғлай оладиган бўлиши шарт. Мазолим қозилигига тайинланаётган шахс бу шартларга қўшимча равишда эркак киши ва мужтаҳид бўлиши ҳам шарт.

Қазо (Қозилик)

70-модда

Қози ва муҳтасиб мамлакатнинг барча жойларига ва қазонинг барча турларига умумий тайинланиши мумкин бўлгани каби, маълум жойга ва қазонинг муайян турларига хос қилиб тайинланиши ҳам мумкин. Аммо мазолим қозиси қазо ишларида фақат умумий тайинланади. Тайинланиш жойи эса мамлакатнинг барча жойлари ёки муайян жойи бўлиши мумкин.

Қазо (Қозилик)

71-модда

Маҳкама қазо ишларида ажрим қилиш салоҳиятига эга бўлган фақат биргина қозидан ташкил топиши керак. У билан бирга бошқа битта ёки бир неча қозилар бўлиши ҳам мумкин. Лекин уларда ҳукм чиқариш ҳуқуқи бўлмайди, балки улар маслаҳат бериш ва фикр билдириш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг раъйи қози учун мажбурий эмас.

Қазо (Қозилик)

72-модда

Қози фақат қазо мажлисида ҳукм чиқариши мумкин. Ҳужжат ва қасамлар фақат қазо мажлисидагина эътиборга олинади.

Қазо (Қозилик)

73-модда

Кўриладиган ишларнинг турига қараб маҳкамаларнинг даражалари ҳар хил бўлиши жоиз. Баъзи қозилар маълум чегарада муайян ишларни кўришга хос қилиб тайинланиши ва бу ишлардан бошқалари бошқа маҳкамаларга топширилиши мумкин.

Қазо (Қозилик)

74-модда

Апелляция ва кассация маҳкамалари бўлмайди. Бирор иш устидан чиқарилган ҳукм қатъийлик жиҳатидан бир хил даражададир. Агар қози ҳукмни айтса, унинг бу ҳукми нуфузлидир. Унинг бу ҳукми амалга оширилади. Бу ҳукмни бошқа қозининг ҳукми мутлақо бекор қила олмайди. Фақат Исломдан ўзга нарса билан ҳукм қилган ёки Китоб, суннат ёки саҳобалар ижмосига зид бўлса ёхуд ҳақиқатга зид ҳукм чиқаргани аниқ бўлса, бекор қилади.

Қазо (Қозилик)

75-модда

Муҳтасиб омманинг ҳуқуқларидан бўлиб, даъвогари бўлмайдиган, жазо чоралари ва жиноятларга кирмайдиган барча ишларни кўриб чиқадиган қозидир.

Қазо (Қозилик)

76-модда

Муҳтасиб қонунбузарликларни билган заҳоти қайси жойда бўлса ҳам, улар устидан қазо мажлисисиз ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Унинг буйруқларини ижро қилиш учун унинг қўл остига бир нечта шурта ходимлари берилади. У чиқарган ҳукм дарҳол ижро этилади.

Қазо (Қозилик)

77-модда

Муҳтасиб муҳтасиблик шартлари тўла мавжуд бўлган шахслардан ўзига ноиблар танлаб олиш ҳуқуқига эга ва уларни турли жойларга тарқатади. Бу ноибларга улар тайин қилинган минтақа ёки маҳаллаларда уларга топширилган ишлар бўйича муҳтасиблик вазифасини бажариш ҳуқуқи берилади.

Қазо (Қозилик)

78-модда

Мазолим қозиси - Ислом Давлати раийяти бўладими, ёки бошқа давлат фуқароси бўлишидан қатъий назар - давлат салтанати остида яшайдиган бирор бир шахсга нисбатан давлат томонидан содир этилган ҳар қандай зулмни бартараф қилиш учун тайинланадиган қозидир. Зулм халифа томонидан ёки ундан бошқа ҳоким ва хизматчилар томонидан содир бўлганининг фарқи йўқ.

Қазо (Қозилик)

79-модда

Мазолим қозиси халифа ёки бош қози тарафидан тайинланади. Аммо уни муҳосаба қилиш, жазолаш ва ишдан четлатиш халифа томонидан ёки халифа ҳуқуқ берган бўлса, мазолим маҳкамаси ёки бош қози томонидан амалга оширилади. Бироқ мазолим қозиси халифа, тафвиз муовини ёки бош қози устидан бирор шикоятни кўриб чиқаётган пайтда уни ишдан четлатиш дуруст эмас.

Қазо (Қозилик)

80-модда

Мазолим қозиси бир ёки бир неча шахслар билан чегараланмайди, балки давлат раиси зулмларни бартараф этиш учун керак бўлган миқдорда мазолим қозиларни - уларнинг сони қанча бўлишидан қатъий назар - тайинлаш ҳуқуқига эга. Лекин бевосита ҳукм чиқарилаётган вақтда ҳукм чиқариш ҳуқуқи фақат битта қозида бўлади. Қазо мажлисида у билан бирга бир неча мазолим қозилари иштирок этишлари мумкин. Улар фақат маслаҳат бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг раъйи мазолим қозиси учун мажбурий эмас.

Қазо (Қозилик)

81-модда

Мазолим маҳкамаси халифани вазифасидан четлатиш ҳуқуқига эга бўлганидек, давлатдаги ҳар қандай ҳоким ёки хизматчини ишдан олиш ҳуқуқига ҳам эга.

Қазо (Қозилик)

82-модда

Мазолим маҳкамаси ҳар қандай зулмни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. Бу ўринда зулмлар давлат жиҳозидаги шахсларга тааллуқли бўлишининг ёки халифанинг шариат аҳкомларига зид ишларига ёки давлат раиси табанний қилган дустур, қонун ва бошқа шаръий ҳукмлардаги қонуншунослик ҳужжатларидан бирортасининг маъносига ёки бирор солиқ солишга, ёки бошқа ишларга тааллуқли бўлишининг фарқи йўқ.

Қазо (Қозилик)

83-модда

Мазолим қозилигида қазо мажлиси, жавобгарни чақириш ва даъвогарнинг бўлиши шарт қилинмайди. Балки маҳкама, ҳеч ким даъво қилмаса ҳам, зулмни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Қазо (Қозилик)

84-модда

Ҳар бир инсон хусуматда ҳам, ҳимояда ҳам хоҳлаган одамини - мусулмон ёки ғайримусулмон, эркак ёки аёлни - ўзидан вакил қилиш ҳуқуқига эга. Бунда вакил қилувчи билан вакил қилинувчининг ўртасида фарқ йўқ. Вакил вакиллигига ҳақ олиши жоиз. Ҳақ икки томоннинг розилигига қараб белгиланади.

Қазо (Қозилик)

85-модда

Васий ва валий каби хос амалларда ёки халифа, ҳоким, хизматчи, мазолим қозиси ва муҳтасиб каби умумий амалларда ҳуқуққа эга бўлган ҳар қандай шахс хусумат ёки ҳимоя борасидагина - васий ёки валий, халифа, ҳоким, хизматчи, мазолим қозиси ёки муҳтасиб сифатида - ўз ўрнига ўзининг барча ҳуқуқида вакил тайин қилиш имкониятига эга. Бу ҳолатда унинг даъвогар ёки жавобгар бўлишининг фарқи йўқ.

Қазо (Қозилик)

Юқорига
Юқорига
Юқорига