Бош саҳифа
Умумий ҳукмлар
Бошқарув низоми
Халифа
Тафвиз муовини
Танфиз муовини
Жиҳод амири
Қўшин
Қазо (Қозилик)
Волийлар
Идорий жиҳоз
Уммат мажлиси
Ижтимоий низом
Иқтисодий низом
Таълим сиёсати
Ташқи сиёсат

176-модда - Уммат бу иш юзасидан давлатни муҳосаба қилади

Сиёсат - умматнинг ички ва ташқи ишларини бошқаришдан иборат бўлиб, давлат ва уммат тарафидан амалга оширилади. Давлат бу иш билан бевосита шуғулланади, уммат эса бу иш юзасидан давлатни муҳосаба қилади.

Ташқи сиёсат

177-модда

Ҳеч бир шахс, ҳизб, гуруҳ ёки жамоанинг бирор ажнабий давлат билан алоқаси бўлиши мутлақо жоиз эмас. Бошқа давлатлар билан ўрнатиладиган ҳар қандай алоқалар давлатнинг ўзига тааллуқлидир. Чунки фақат давлатгина уммат ишларини амалий равишда бошқариш ҳуқуқига эга. Уммат ва сиёсий гуруҳларнинг вазифаси эса мана шу ташқи алоқалар хусусида давлатни муҳосаба қилишдан иборат.

Ташқи сиёсат

178-модда

Ғоя воситани оқламайди, чунки тариқат фикрат жинсидан бўлади. Вожибга ҳам, мубоҳга ҳам эришиш учун ҳаромни восита қилинмайди. Сиёсий восита сиёсат тариқатига зид бўлиши мумкин эмас.

Ташқи сиёсат

179-модда

Сиёсий манёврлар ташқи сиёсатда зарурийдир. Бундаги қувват амалларни ошкора қилиш ва мақсадларни пинҳон тутишдадир.

Ташқи сиёсат

180-модда

Журъат билан давлатларнинг жиноятларини очиб ташлаш, сохта сиёсатларнинг хатарини баён қилиш, жирканч тил бириктирувларни фош этиш, адаштирувчи гуруҳларни парчалаб ташлаш - булар энг муҳим сиёсий услублардандир.

Ташқи сиёсат

181-модда

Шахс, уммат ва давлат ишларини бошқаришда исломий фикрларнинг буюклигини кўрсатиш энг кучли сиёсий йўллардан ҳисобланади.

Ташқи сиёсат

182-модда

Умматнинг сиёсий масаласи - давлат шахсиятининг қувватида, Ислом аҳкомларининг гўзал татбиқида ва Исломий даъватни бутун оламга ёйиш учун тинимсиз ҳаракат қилишда намоён бўладиган Исломдир.

Ташқи сиёсат

183-модда

Исломий даъватни ёйиш ўзак бўлиб, ташқи сиёсат унинг атрофида айланади. Барча давлатлар билан бўладиган алоқалар шу асосга қурилади.

Ташқи сиёсат

184-модда

Исломий давлатнинг дунёнинг бошқа давлатлари билан ўрнатадиган алоқаларида эътибор тўрт нарсага қаратилади:

1. Ислом оламидаги мавжуд давлатлар битта мамлакат деб эътибор қилинади. Улар ташқи алоқалар доирасига кирмайди ва улар билан бўладиган алоқалар ташқи сиёсат деб ҳисобланмайди. Уларнинг барчасини ягона давлат ҳудудида бирлаштириш учун иш олиб бориш вожибдир.

Ташқи сиёсат

184-модда

2. Биз билан ўзаро иқтисодий, тижорий, яхши қўшничилик ёки сақофий шартномалар тузган давлатлар билан шу шартномаларда кўрсатилганидек муомала қилинади. Уларнинг фуқаролари - агар шартномада кўрсатилган бўлса - Ислом Давлатига чет эл паспортисиз, шахсий гувоҳнома билан киришлари мумкин, шу шарт биланки, улар ҳам бизнинг фуқароларга амалда айнан шундай муомалада бўлишлари лозим. У давлатлар билан бўладиган иқтисодий ва тижорий алоқалар муайян зарурий нарсаларда ва муайян сифатларда чекланган бўлиб, уларнинг қудрати кучайишига олиб бормаслиги лозим.

Ташқи сиёсат

184-модда

3. Биз билан ўзаро шартномаларга эга бўлмаган давлатлар, Англия, Америка, Франция каби амалдаги мустамлакачи давлатлар, ёки Россия каби мамлакатни мустамлака қилиш тамаъсидаги давлатлар ҳукман уруш ҳолатидаги (муҳориб) давлатлар деб эътибор қилинади ва уларга нисбатан барча эҳтиёт чоралари кўрилади. Улар билан ҳеч қандай дипломатик алоқаларни ўрнатиш мумкин эмас. Бу давлатларнинг фуқаролари мамлакатимизга фақат чет эл паспорти ёки ҳар бир шахс ва ҳар бир сафар учун махсус виза билангина киришлари мумкин.

4. Исроил каби амалда уруш ҳолатидаги давлатлар билан барча тасарруфларда уруш ҳолати асос қилиб олинади. Биз билан улар ўртасида вақтинчалик сулҳ бўлса ҳам, бўлмаса ҳам амалда уруш ҳолатидагидек муомала қилинади. Уларнинг барча фуқароларининг мамлакатга кириши тақиқланади.

Ташқи сиёсат

185-модда

Ҳарбий шартномалар, шунингдек ҳарбий шартномалар жумласига кирадиган сиёсий шартномалар ҳамда ҳарбий база ва тайёрагоҳларни ижарага бериш битимлари қатъан ман қилинади. Яхши қўшничилик битимларини, иқтисодий, тижорий, молиявий, сақофий ва вақтинчалик сулҳ битимларини тузиш жоиздир.

Ташқи сиёсат

186-модда

Ислом Давлати Ислом асосига қурилмаган ёки Ислом аҳкомларини татбиқ қилмайдиган ташкилотларда иштирок этиши жоиз эмас. Бундай ташкилотлар жумласига БМТ, Халқаро суд, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби давлатлараро ташкилотлар ҳамда «Араб давлатлари бирлиги» каби иқлимий ташкилотлар киради.

Ташқи сиёсат

Юқорига
Юқорига
Юқорига