Бош саҳифа
Умумий ҳукмлар
Бошқарув низоми
Халифа
Тафвиз муовини
Танфиз муовини
Жиҳод амири
Қўшин
Қазо (Қозилик)
Волийлар
Идорий жиҳоз
Уммат мажлиси
Ижтимоий низом
Иқтисодий низом
Таълим сиёсати
Ташқи сиёсат

41-модда - Халифа тафвиз муовинига қуйдаги салохиятларни беради

Халифа ўзи учун ҳукм юритиш масъулиятини зиммасига оладиган тафвиз муовинини тайин қилади ва ишларни ўз раъйи билан тадбир қилиш ва ўз ижтиҳодига биноан юргизишни унга топширади.

Тафвиз муовини

42-модда

Халифага қўйилган шартлар тафвиз муовинига ҳам қўйилади, яъни у эркак, мусулмон, ҳур (қул эмас), балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли бўлиб, ўзига топширилган ишларда лаёқатли бўлиши шарт.

Тафвиз муовини

43-модда

Тафвиз муовинини тайин қилиш икки шартни ўз ичига олади:

1-Умумий назорат (ҳар қандай ишни кўриб чиқиш).
2-Ноиблик.

Шунинг учун халифа тафвиз муовинига: «Менга топширилган ишларга сени ўз тарафимдан ноиб сифатида тайин қилдим», дейиши ёки умумий назорат ва ноиблик маъносини ўз ичига оладиган сўзларни айтиши лозим. Тайинлаш шу тарзда амалга оширилмас экан, у муовин ҳисобланмайди. Тайинлаш фақат шу йўл билан амалга ошса, у тафвиз муовинининг ҳуқуқларига эга бўлади.

Тафвиз муовини

44-модда

Тафвиз муовинининг вазифаси ўзи бажарган тадбирлар ҳамда ижро этган бошқарув ва тайинлаш ишларидан халифани хабардор қилиш, токи у ўз ҳуқуқларида халифага тенглашиб қолмасин, яъни унинг иши халифани хабардор қилиш ва буюрилган ишни бажаришдир.

Тафвиз муовини

45-модда

Халифа тафвиз муовинининг иш ва тадбирларини - уларнинг тўғриларига рухсат бериб, хатоларининг олдини олиш мақсадида - текшириб туриши вожиб. Чунки уммат ишларини тадбир қилиш халифага топширилган ва айнан унинг ижтиҳодига юкланган.

Тафвиз муовини

46-модда

Агар тафвиз муовини бирор ишни тадбир қилса ва уни халифа тасдиқласа, муовин у ишни халифа тасдиқлаганидек - орттирмай ёки камайтирмай - бажариши керак. Агар халифа тасдиқлашдан бош тортса ва муовин қилган ишни рад этиб, норозилик билдирса, қаралади, агар муовин ҳукмни тўғри ижро этган ва молни ўз ўрнига сарфлаган бўлса, муовиннинг раъйи нуфузлидир. Чунки бу аслида халифанинг раъйи бўлиб, халифа ижро этилган бу ҳукмни ва инфоқ қилинган бу молни рад қилолмайди. Агар муовин ижро этган иш бошқача бўлса, масалан, волийни тайинлаш ёки қўшинни жангга тайёрлаш каби ишлар бўлса, халифа муовинга қаршилик билдириши жоиз. Бу ҳолатда халифанинг раъйи ижро қилиниб, муовиннинг иши бекор қилинади. Чунки халифа бундай ишларни - ўзи қилса ҳам, муовин қилса ҳам - тўғирлаш ҳуқуқига эгадир.

Тафвиз муовини

47-модда

Тафвиз муовини бирор идорага ёки бирор соҳага хос қилиб қўйилмайди, чунки унинг тайинланиши умумийдир. Шунингдек, у идорий ишлар билан бевосита шуғулланмай, идорий жиҳоз устидан умумий назорат олиб боради.

Тафвиз муовини

Юқорига
Юқорига
Юқорига