Бош саҳифа
Умумий ҳукмлар
Бошқарув низоми
Халифа
Тафвиз муовини
Танфиз муовини
Жиҳод амири
Қўшин
Қазо (Қозилик)
Волийлар
Идорий жиҳоз
Уммат мажлиси
Ижтимоий низом
Иқтисодий низом
Таълим сиёсати
Ташқи сиёсат

95-модда - Одамларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш асосига қурилган идора

Давлат ишларини бажариш ва одамларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш асосига қурилган идора, муассаса ва бошқармалар давлат ишларини ва одамларнинг манфаатларини идора қилиш билан шуғулланади.

Идорий жиҳоз

96-модда

Идора, муассаса ва бошқармаларни идора қилиш сиёсати низомда оддийлик, ишларни амалга оширишда тезкорлик ва мутасаддийларнинг лаёқатли бўлишига асосланади.

Идорий жиҳоз

97-модда

Ислом давлатининг фуқароси бўлган лаёқатли ҳар бир шахс - эркак ёки аёл, мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъий назар - ҳар қандай бошқармага ёки идорага мудир қилиб тайинланиши ва унда хизматчи бўлиб ишлаши мумкин.

Идорий жиҳоз

98-модда

Ҳар бир бошқарма учун умумий мудир, ҳар бир идора ва муассаса учун уни бошқарадиган мудир тайин қилиниб, у ўша бошқарма, идора ёки муассасаларга бевосита масъул бўлади. Ўз навбатида, бу мудирлар ўша бошқарма, идора ёки муассасаларнинг бош мудири олдида бажарган ишлари юзасидан масъул бўладилар. Шунингдек, волий ёки омил олдида умумий ҳукм ва низомларга қатъий амал қилиш жиҳатидан масъулдирлар.

Идорий жиҳоз

99-модда

Барча бошқарма, идора ва муассасаларнингг мудирлари фақат идорий низомда қабул қилинган сабабларга кўра ишдан четлатиладилар. Лекин улар бир ишдан бошқа ишга ўтказилиши ва ишдан вақтинчалик четлатилиши мумкин. Уларни тайинлаш, бир ишдан бошқа ишга ўтказиш, вақтинчалик ишдан четлатиш, жазолаш ва ишдан бўшатиш фақат ўша бошқарма, идора ёки муассасаларнинг бош мудири томонидан амалга оширилади.

Идорий жиҳоз

100-модда

Хизматчилар мудир деб ҳисобланмайдилар. Уларни тайинлаш, бир ишдан бошқа ишга ўтказиш, вақтинчалик ишдан четлатиш, жазолаш ва ишдан бўшатиш ҳам бошқарма, идора ёки муассасаларнинг бош мудири томонидан амалга оширилади.

Идорий жиҳоз

Юқорига
Юқорига
Юқорига