Аёл - она ва уй бекасидир. Аёл ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номусдир.
Эркаклар ва аёллар (жамиятда) бир-бирларидан ажралган ҳолда яшамоқлари лозим. Улар фақат шариат рухсат берган ҳаж ва савдо каби бир жойга йиғилишга сабаб бўладиган эҳтиёжлар юзасидан жамланишлари мумкин.
Эркакка берилган ҳуқуқлар аёлга ҳам берилади, эркакка фарз қилинган бурчлар аёлга ҳам фарздир. Бироқ, Ислом шаръий далиллар орқали баъзи ҳукмларни эркакка ва баъзи ҳукмларни аёлга хослаб қўйган. Аёл ҳам тижорат, деҳқончилик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга, битим ва муомалаларни тузишга, мулкчиликнинг барча турларига эга бўлишга; мулкни шахсан ўзи ёки бошқа одам орқали ўстиришга ва ҳаётдаги барча ишларни бевосита ўзи бажаришга ҳақлидир.
Аёл киши давлат вазифаларига тайинланиши, Уммат мажлиси аъзоларини сайлаши ва унда аъзо бўлиши ҳамда халифани сайлаш ва унга байъат беришда иштирок этиши жоиздир.
Аёл ҳукм юритиш ишларига мутасаддийлик қилиши мумкин эмас. Бинобарин, у халифа, муовин, волий ва омил бўла олмайди ҳамда ҳукм юритиш ишларидан деб эътибор қилинадиган бирор ишни бажариши ҳам мумкин эмас. Шунингдек, у бош қози, мазолим маҳкамаси қозиси ва жиҳод амири бўлиши мумкин эмас.
Аёл умумий ва хусусий ҳаётда яшайди. Умумий ҳаётда унинг юзи ва кафтларидан бошқа аъзолари кўринмаган, ясан-тусан қилмаган, очиқ-сочиқ бўлмаган ҳолда аёллар, маҳрам эркаклар ва бегона эркаклар билан бирга яшаши мумкин. Хусусий ҳаётда эса, фақат аёллар ёки маҳрамлари билан яшаши мумкин, бегона эркаклар билан яшаши мумкин эмас. Бу икки ҳаётда шариатнинг барча аҳкомларига қатъий амал қилади.
Аёлнинг номаҳрам эркак билан ёлғиз қолиши, бегона эркаклар олдида ўзига оро бериши, авратларини очиб юриши ман этилади
Эркак ҳам, аёл ҳам ахлоқ учун хатарли бўлган ёки жамиятда бузуқликни тарқатадиган ҳар қандай амалга қўл уриши тақиқланади
Эр-хотинлик ҳаёти хотиржамлик ҳаётидир. Эр-хотиннинг турмуши дўстона турмушдир. Эр хотин устидан ҳукмрон бўлиб эмас, ғамхўр бўлиб бошчилик қилади. Хотин эрига итоатли бўлиши, эр эса хотинга - одатда шундай аёлга қандай нафақа қилиш лозим бўлса, шундай - нафақа бериши фарздир.
Эр ва аёл уй ишларини бажаришда бир-бирларига тўлиқ ёрдам берадилар. Уйдан ташқарида бўладиган барча ишларни бажариш эрнинг зиммасидадир. Уй ичидаги барча ишларни кучи етганича бажариш хотиннинг зиммасидадир. Аёлнинг кучи етмаётган ишларни бажариш учун ёрдамчи хизматкорлар ҳозирлаб бериш эрнинг вазифасидир.
Аёл муслима ёки ғайримуслима бўлишидан қатъий назар бола унинг кафолатига муҳтож бўлса, уни ўз кафолатига олиш аёлнинг бурчи ва ҳаққидир. Бола кафолатга муҳтож бўлса, қаралади. Агар энага ҳам, валий ҳам мусулмон бўлсалар, болага хоҳлаган кишиси билан яшаш ихтиёри берилади. Бола кимни танласа - танланган киши эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар - ўшанга топширилади. Бу ўринда боланинг қиз ёки ўғил бўлиши аҳамиятсиздир. Агар улардан бири ғайримусулмон бўлса, болага танлаш ихтиёри берилмайди, балки улардан мусулмон бўлганига топширилади.