Халифа ўзи учун ижрочи муовинни тайинлайди. Унинг вазифаси идорий ишлардан бўлиб, ҳукм юритишга алоқаси йўқ. Унинг бошқармаси халифанинг ички ва ташқи жиҳатларга тааллуқли қарорларини ижро қилувчи ҳамда шу жиҳатлардан келган маълумотларни унга етказишдан иборат. Демак, бу бошқарма халифа билан ўзгалар ўртасида воситачидир.
Танфиз муовинининг мусулмон бўлиши шарт. Чунки у халифанинг аъёнларидандир.
Танфиз муовини тафвиз муовини каби халифага бевосита боғланган бўлади ва ҳукм юритиш ишларида эмас, балки ижро қилишда муовин ҳисобланади.